Мексикада 45 қопда инсон жасадлари қолдиқлари топилди
Мексика ғарбидаги Гвадалахара шаҳри четидаги жарликда қидирув олиб бораётган расмийлар инсон жасадлари қолдиқлари солинган 45 та қопни топишди. Улар ўтган ҳафта бедарак кетган етти ёш инсонни қидиришаётган эди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Қопларда эркакларнинг ҳам, аёлларнинг жасадлари қолдиқлари бўлган, улар неча инсонга тегишли экани ҳозирча аниқ эмас. Расмийлар қидирув ҳали яна бир неча кун давом этишини маълум қилишган.
Жами жасадлар сони нечта, улар кимлар ва ўлимларига нима сабаб бўлгани аниқланмагунча ишни давом эттирилади. Шунингдек, ғойиб бўлган етти инсоннинг қаердалигини излаш ҳам давом эттирилади.
Жасадлар қандай қилиб жарликка ташлаб кетилгани ноаниқ бўлса-да, Мексикада инсонларнинг ғойиб бўлиши билан боғлиқ жиноятлар кўп учрайди. Ҳукумат расмий маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда мамлакатда 100 000 дан ортиқ одам ғойиб бўлган, уларнинг аксари уюшган жиноий гуруҳларнинг қурбонлари бўлишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter