Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мексика Эквадор билан дипломатик алоқаларни узди

Мексика Эквадор билан дипломатик алоқаларни узди

Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор мамлакат ташқи ишлар вазири Алисия Барсенага Эквадор билан дипломатик алоқаларни узиш ҳақида кўрсатма берди. Тегишли хабар сиёсатчининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.

«Мен ТИВ раҳбарига Мексика ҳукумати ва Эквадор ўртасидаги дипломатик муносабатлар тўхтатилганини эълон қилишни топширдим», деб ёзди Мексика президенти.

5 апрель куни Обрадорнинг 2023 йилги сайловлар олдидан Эквадордаги вазият ҳақидаги баёнотлари туфайли Кито Мексика элчисини мамлакатдан чиқариб юборди, шунингдек, уни персона нон грата деб эълон қилди.

Мексиканинг Эквадор билан муносабатларини узиш қарори Эквадор полицияси Мексика элчихонасига мажбуран кириб, қочқин мақомида бўлган ва сиёсий таъқиблар туфайли бошпана сўраган Эквадор собиқ вице-президентини ҳибсга олганидан кейин қабул қилинган.

Лопес Обрадор воқеани халқаро ҳуқуқ ва Мексика суверенитетини қўпол равишда бузиш деб атади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг