Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Медведев: «АҚШ санкцияларни бекор қилади? Ишонмайман!»

Медведев: «АҚШ санкцияларни бекор қилади? Ишонмайман!»

Фото:«Новороссия»

Россия ҳукумати раҳбари Димитрий Медведев «ВКонтакте» тармоғи фойдаланувчилари билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлди. Суҳбат жараёнида АҚШнинг Россияга нисбатан санкциялари хусусида тўхталар экан, улар қачонлардир бекор қилиншига мутлақо ишонмаслигини айтиб ўтди. «Санкциялар бекор қилиниши? Йўқ, бунга ишонмайман. Чунки Қўшма штатлар кейинги юз йилда Россияга нисбатан аёвсиз босим ўтказиб келди. Шундай экан, санкциялар ҳеч қачон бекор қилинмаса керак. Ҳолбуки, бундай бир томонлама чоралар икки давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказиб, хавфсизлик ва иқтисодий тараққиётга тушов бўлаётир», дея алоҳида қайд этди Россия бош вазири.

АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар 2014 йилда кейин жуда таранглашиб кетди. Бунга Украинадаги сиёсий инқироз ортидан Қрим республикасининг Россияга қўшиб олиниши асосий сабабдир. АҚШ Қрим Украинага «қайтарилмагунча» санцияларни бекор қилмоқчи эмас. Расмий Москва эса буни хаёлига келтираётгани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг