МДҲдаги энг йирик қуёш станцияси ишга туширилди
Қозоғистонда бугун, 11 декабрь куни МДҲ даги энг кучли қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда «Казинформ» агентлиги хабар берди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев умуммиллий телекўприк доирасида Жамбул вилоятидаги «Бурное» қуёш электр станцияси ҳамда Манғистау вилоятидаги шамол электр станцияси ишга туширилишига старт берди.
Телекўприкда қатнашган «Samruk Kazyna — United Green» компанияси бош директори Нурлан Капеновнинг таъкидлашича, «Бурное» қуёш электр станциясининг қуввати 100 МВт га тенг бўлиб, МДҲ да тенги йўқ.
Шунингдек, «Нодир металл компанияси» раҳбари Юрий Епишев мамлакат раҳбарига шамол станцияси ҳақида маълумот берди. Манғистау вилоятига ўрнатилган 24 та шамол ускунаси келгуси йилдан тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди ва ойига 12 млн. КВт/соат энергия ишлаб чиқара олади.
2018 йилнинг августида Олмаота вилоятида Қозоғистон ва Хитой компаниялари консорциуми қуввати 150 МВт га тенг қуёш электр станциясини қуришга киришганди. Объект 2019 йил ўрталарида фойдаланишга топширилиши маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter