Майкл Жексоннинг отаси вафот этди
Поп-мусиқа афсонаси Майкл Жексоннинг отаси Жо Жексон Лос-Анжелесда вафот этди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.
Бу ойда продюсер Жо Жексон саратоннинг сўнгги босқичи билан шифохонага ётқизилганди. У 89 ёшида оламдан кўз юмди.
Бир неча йил аввал Жонинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сезила бошланган. 2015 йилда у уч марта юрак хуружини бошидан ўтказди, 2016 йилда эса маълум муддат шифохонада даволаниб чиққан.
Аввалроқ ҳам Жо Жексон шифохонага тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter