Матбуотда Ким Чен Ин вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, КХДР жавоб қайтарди
Дунёдаги бир қатор оммавий ахборот воситаларида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг вафоти ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. КХДР томонидан ушбу хабарга жавоб қайтарилди.
Корея дўстлик ассоциацияси раиси, дипломат Алехандро Као де Бенос бу ҳақда шундай деган: «бизнинг маршалимизнинг вафоти ҳақидаги хабарлар ёвуз ниятлилар томонидан тарқатилган ёлғондир».
Эслатиб ўтамиз, 25 апрел санасида Хитойдаги Weibo ижтимоий тармоғида Гонконгнинг HKSTV телевидениеси вице-директори томонидан тарқатилган хабар пайдо бўлди. Унда айтилишича «анча жиддий манбалар» томонидан Ким Чен Ин вафот этгани хабар қилинган.
Япон нашрлари томонидан маълум қилинишича, КХДР раҳбари юрагида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг оғир аҳволда бўлган. Унинг юрагига стент ўрнатиш учун амалиёт ўтказилган, аммо жарроҳнинг қўли қалтирагани туфайли операция муваффақиятсиз якунланган.
Бироз вақт муқаддам Хитой томонидан Ким Чен Инга ёрдам бериш учун шифокорлар гуруҳи юборилгани ҳам хабар қилинган эди.
Ўз навбатида АҚШ разведкасига асосланган Америка матбуоти ҳам Ким Чен Ин вафот этмагани, аммо операциядан сўнг оғир аҳволда эканини хабар қилди. Ушбу хабарни Жанубий Кореянинг «Ёнхап» агентлиги ҳам тарқатди ва ўз навбатида Жанубий Корея президенти администрацияси вакили ҳам тасдиқлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter