Масофавий таълимга қарши италиялик ўқувчилар мактаб дарвозаларининг олдига бориб ўтириб олишмоқда
Италиялик ўқувчилар масофавий таълимга қарши норозилик билдиришяпти. Туринлик 12 ёшли Анита Яковелли «Келажак учун мактаб» норозилик ҳаракатининг юзига айланди, дея хабар берди «The Guardian».
Сентябрь ойида ўқувчилар синфхоналарга қайтишди. Тадқиқот натижаларига кўра улар бундан жудаям хурсанд бўлишган: сўровнома иштирокчиларининг 90%и анъанавий ўқишни қулай ва самарали деб ҳисоблайди.
6 ноябрь куни Анита Яковеллининг мактабини ёпишди. Айнан у биринчи бўлиб давлатга қарши чиқишдан қўрқмади. Қизча ёлғиз ўзи ҳар куни мактабининг рўпарасида пикет уюштириб, намойишкорона партада ўтириб, ниқобда уй вазифаларини бажаришга киришди.
Ўқувчи қизнинг айтишича, масофавий таълимда диққатни жамлаш ниҳоятда қийин. Устига-устак, интернет билан боғлиқ доимий муаммолар мавжуд. Бошида Анита ёлғиз ўзи чиқди, кейинроқ унга дугонаси Лиза қўшилди. Ҳозир акция бутун мамлакат бўйлаб тарқалган: ўқувчилар ўзларининг мактабларига келиб, дарвозасининг олдига ўтириб олишмоқда.
Расмийлар тезда қизчадан хабар топишди. У билан шахсан таълим вазири Лучия Адзолинанинг ўзи боғланиб, «яқин кунларда мактаблар ўқувчиларга яна ўз эшикларини очади» деб ишонтирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter