Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Масжидга калтак кўтариб кирган рус сайёҳи Туркиядан чиқариб юборилди

Масжидга калтак кўтариб кирган рус сайёҳи Туркиядан чиқариб юборилди

Анталиянинг Манавгат туманидаги масжидга жамоат бомдод намозини ўқиётган пайтда оёқ кийимини ечмасдан калтак кўтариб кирган маст сайёҳ мамлакатдан чиқариб юборилди.

Воқеа Гюндоғду туманидаги Хожи Айше Четин масжидида содир бўлган.

Хабарда айтилишича, маҳаллий аҳоли бомдод намозини ўқиётган пайтда масжидга девордан сакраб кирган россиялик сайёҳ маст ҳолда ҳовлидан топиб олган калтаги билан пойабзалини ечмасдан масжидга кирган.

Эркак баланд овоздан безовта бўлиб масжид деразаларини ёпишга ҳаракат қилган. Унинг бу ҳаракатлари масжид қўриқчиларининг эътиборини тортган ва у масжиддан олиб чиқиб кетилган.

Воқеа кузатув камералари томонидан ёзиб олинган.

Ҳолат Манавгат тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларигача етиб борган ва маҳаллий суд рус сайёҳини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилган.

Россиялик сайёҳ депортация қилинди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг