Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур хонанда ва актриса уйида ўлик ҳолда топилди

Машҳур хонанда ва актриса уйида ўлик ҳолда топилди

Хонанда ва актриса Жейн Биркин 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Биркиннинг жасади уйидан унинг қариндоши томонидан топилган.

Жейн Биркин - инглиз-француз қўшиқчиси ва актрисаси. У актриса ва британиялик жосус оиласида туғилган. 1960 йилларнинг охирида у актёрлик карьерасини ривожлантирганди ва машҳурликка эришганди. 

 «Je t'aime... moi non plus» қўшиғи Биркинни дунёга машҳур қилган. 

Биркин Британия империяси ордени ва Франция олдидаги хизматлари учун миллий орден билан тақдирланган. Aктёрлик ва мусиқий маҳоратдан ташқари, унинг номи остида Hermès Birkin сумкалари ишлаб чиқарилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг