Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур тадбиркорнинг қайси касалликдан вафот этгани ойдинлашди

Машҳур тадбиркорнинг қайси касалликдан вафот этгани ойдинлашди

Фото: «Blitznews.ru»

Adidas компаниясининг собиқ эгаси сифатида танилган франциялик тадбиркор Бернар Тапи 79 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда 3 октябрь куни тадбиркорнинг оиласи берган маълумотга таяниб Le Temps хабар бермоқда.

«Доминик Тапи ва унинг болалари 3 октябрь, якшанба куни соат 08:40 да (Тошкент вақти билан 11:40) Бернард Тапининг саратон касаллигидан вафот этгани ҳақида хабар беришмоқда», — дейилади хабарда.

Тапи 2017 йилдан бери ошқозон саратонига қарши курашиб келган, лекин тадбиркорнинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб борган.

Бернард Тапи — тадбиркор, жамоат ва сиёсий арбоб, Европа Парламентининг собиқ депутати. Adidas корпорацияси 1990-1993 йилларда унга тегишли бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг