Машҳур икки қаватли автобуслар уйсизларга бошпана бўлди (фото)
Лондоннинг машҳур икки қаватли автобуслари уйсизларга ёрдам кўрсатиш марказларига айлантирилди.
Тўйиб ухлаш, кирларни ювиш, соч-соқол олдириш, ҳатто тишларни даволатиш мумкин.
Автобусларда уйсизлар учун молиявий саводхонлик курслари очилган, бандликка кўмаклашиш дастури эса иш топишда мадад беради.
Коронавирус пандемияси оқибатида Буюк Британияда 130 мингдан ортиқ инсон бошпанасиз қолди, уйсизлар сони икки ҳисса кўпайди.
Сайёҳларнинг оёғи узилган Лондонда шаҳар рамзи — минглаб double-decke buses — икки қаватли автобуслар бекор ётганди. Энди улар шаҳар учун олдингидан кам бўлмаган фойда келтирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter