Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марсга биринчи қадамни аёл киши қўяди

Марсга биринчи қадамни аёл киши қўяди

Фото: «Nokta»

NASA директори Жим Брайденстайн Марсга илк қадамни аёл киши қўйиши мумкинлигини билдирди.

Келажакда космосни ўзлштиришда аёллар асосий ролни ўйнайди — Брайденстайннинг бунга ишончи комил, деб ёзмоқда « Naked Science ».

Халқаро космик станциясида 29 март куни тарихий воқеа юз беради: илк маротаба соф аёллар жмоаси очиқ фазога чиқади.

NASA директори Ойга навбатдаги миссияга жуда пухта ҳозирлик кетаётганини ҳам таъкидлади, яъни бу гал шунчаки бориб қайтилмайди, балки бир қанча муддат бўлиниб, инсон фаолияти «изи» қолдирилади.

«Марслик» фильмидан кадр. Бош ролда — Мэтт Деймон. 

«Бу сафар шунчаки меҳмонга бораётганимиз йўқ, Ойни ўрганамиз, ўзлаштирамиз, шундай экан бизга тижорий, халқаро ҳамкорлар керак. Бизга кўп карра ишлатиладиган ракетлар зарур», — таъкидлади Брайденстайн.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг