Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марсда яшай оладиган организмлар топилди

Марсда яшай оладиган организмлар топилди

Фото: «Artfile.ru»

Германияда Бремен университети олимлари Марс атмосферасида ўсиши ва ривожланиши мумкин бўлган микроорганизмларни аниқладилар. Бу ҳақдаги тадқиқот натижалари «Frontiers in Microbiology» журналида чоп этилган.

Илмий ишда қайд этилишича, цианобактериялар ёки кўк-яшил сув ўтлари асосида Марснинг юзасида яшайдиган одамлар учун тирикликни таъминлайдиган тизимларни вужудга келтириш мумкин.

Олимлар цианобактериялар Марс атмосферасидан чиқадиган газларни босим паст бўлишига қарамай, углерод ва кислород манбаи сифатида ишлатиб ҳаётий фаолиятни сақлаб туришини аниқладилар. Кўк-яшил сув ўтлари Марс чангининг суспензияси билан сувда кўпаяди. Бу уларнинг бошқа тирик организмлар учун озуқа сифатида ишлатилишига имкон беради. Бундан ташқари, цианобактериялар фотосинтезнинг бирламчи маҳсулоти сифатида кислород ишлаб чиқаради.

Эксперимент учун олимлар Марс атмосферасига яқин бўлган шароитни яратиб берувчи Atmos биореакторини ишлаб чиқдилар.

Тажриба учун жамоа азотни бириктирувчи цианобактерияларнинг «Марс» шароитига кўпроқ мос келадиган Anabaena sp. PCC 7938 турини танлаганлар. Гарчи бактериялар озуқа муҳитида яхшироқ ўсган бўлса-да, тадқиқотчилар Марс реголитида ўсишни ҳам кузатганлар. Сўнгра олимлар Anabaena sp. ва E. coli W гетеротроф бактериясини етиштиришда субстрат сифатида ишлатиб кўрганлар.

Тадқиқотчилар Марс атмосферасидаги газлар Ер атмосферасининг ўн фоизига тенг босим остида эканлигини аниқлашга муваффақ бўлишган. Уларга кўра, цианобактериялар тирикликни таъминлаш тизимларининг фотобиореактор модуллари учун жавоб беради. Олимлар ушбу кашфиёт келажакда сезиларди даражада ўзгаришларга хизмат қилишига ишонч билдиришмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг