Марс сайёрасида ҳалокатли тошқин излари топилди
АҚШнинг Остин шаҳрида жойлашган Техас университети олимлари Марсда ўтмишда кратер кўлларининг ҳаддан ташқари кўплиги оқибатида улкан сув тошқини содир бўлганини, натижада сайёра юзасида чуқур жарликлар ва катта миқдордаги чўкинди ҳосил бўлганлигини аниқладилар.
Ушбу ҳодисаларнинг ҳақида хулосалар Nature журналида чоп этилган мақолада келтирилган.
Кратер кўллари Марсда бир неча миллиард йил олдин, сайёра юзасида суюқ сув мавжуд бўлган вақтда ҳосил бўлган. Кратер ичида жуда кўп сув бўлганида, унинг деворлари сувни ушлаб тура олмаган, натижада ўпирилиш юз берган. Бу ҳодисалар чуқур дарё водийларининг пайдо бўлишига ёрдам берган ва атиги бир неча ҳафта давом этган.
Тадқиқотчилар Марс дарёси водийларининг мавжуд каталогини кўриб чиқишди ва уларни икки тоифага ажратдилар: кратер чеккасида ҳосил бўлган водийлар. Улар кўл тошқини пайтида пайдо бўлганлигини ва ландшафтнинг бошқа жойларида ҳосил бўлган водийлар, бу босқичма -босқич вақт ўтиши билан шаклланганлиги аниқланган.
Олимлар ҳар хил турдаги водийларнинг чуқурлиги, узунлиги ва ҳажмини таққослаб, кратер кўллари ёрилиши натижасида ҳосил бўлган дарё водийлари Қизил сайёрадаги водийларнинг тўртдан бир қисмини қамраб олганини аниқлаганлар. Бундан ташқари, улар водийларнинг умумий узунлигининг атиги уч фоизини ташкил қилади.
Муаллифларнинг айтишича, уларнинг иши Марс дарёси водийларининг иқлим билан боғлиқ ноёб топографиясини тушуниш учун хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter