Марказий разведка бошқармасининг илк аёл раҳбари истеъфога чиқди
АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жина Ҳаспел истеъфога чиқишини маълум қилди.
Айни пайтда 64 ёшни қаршилаган Жина Ҳаспел МРБга раҳбарлик қилган илк аёл киши эди.
МРБда 1985 йилдан фаолият юритишни бошлаган Жина Ҳаспел 2018 йилнинг май ойида энг юқори лавозимга кўтарилган эди.
Маълумотларга кўра, АҚШнинг янги президенти Жо Байден Ҳаспелнинг ўрнига Россиядаги собиқ элчи Уилям Бёрнсни тайинлаш истагида. Генералнинг ўғли, бешта президент даврида турли дипломатик лавозимларда ишлаган Уилям Бёрнс Жина Ҳаспелнинг тенгдоши — 1956 йилда туғилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter