Малида исёнчилар мамлакат президенти Иброҳим Бубакар Кейтани озод қилишди
Ҳарбий тўнтариш чоғида қўлга олинган Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейта озод қилинди. Бу ҳақда сиёсатчининг оиласи маълумотларига таяниб «Jeune Afrique» портали хабар берган.
Президент исёнчилар томонидан қўриқланаётган Себеникородаги қароргоҳига етказилган.
Малида ҳарбий тўнтариш 18 август куни Катидаги ҳарбий базада бошланган. Исёнчилар мамлакат президенти Иброҳим Бубакар Кейта билан бош вазир Бубу Сиссени ҳибсга олишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter