Малайзиянинг тўрт йил аввал йўқолган самолёти топилдими?

Ғаввослар Малайзиянинг тўрт йил аввал йўқолган «Boeing 777-200ER» русумли самолётини қидиришаётган эди. Лекин 1800 йили чўккан кема қолдиқларига дуч келишди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Австралия ғарбида олиб борилган қидирувларда уммоннинг тубида иккита эски кема қолдиқларини кўришди. Иккала кемада 15 ёки 30 нафар киши бўлгани тахмин қилинмоқда.
2014 йил 8 март куни Куала-Лумпурдан Пекинга парвоз қилган «Boeing 777-200ER» русумли самолёт 239 нафар йўловчи билан ғойиб бўлган эди. Самолёт ҳалигача топилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter