Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малайзия Хитойда уйғурлар билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш учун махсус институт ташкил қилди

Малайзия Хитойда уйғурлар билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш учун махсус институт ташкил қилди

Малайзия ҳукумати Хитойнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Шинжон минтақасида инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини ўрганиш учун халқаро институт ташкил қилди.

Ташқи ишлар вазири Сайфуддин Абдуллоҳнинг айтишича, Халқаро исломий фикрлар ва тамаддун институтига (ISTAC) Хитойнинг Шинжон минтақасида уйғуларнинг аҳолини ҳақида муфассал ҳисобот тайёрлаш топширилди.

«Малайзия на Хитой ҳукумати томонидан тақдим этилган қандайдир хабарларга кўр-кўрона риоя қилади, на Хитойни ошкора танқид қилади», - деди Абдуллоҳ журналистларга, хабар қилади Малайзияда инглиз тилида чиқадиган «New Straits Times» газетаси.

«Биз у ерда рўй берган воқеалар ҳақида олинган ҳар бир хабарнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилмоқчимиз», — қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамизки, яқин кунларда малайзиялик бир гуруҳ сайёҳлар Шинжонда очиқ масжидда намоз ўқиганликлари учун ҳибсга олинди.

Умуман олганда, ушбу институт тадқиқоти нималарга олиб келиши, асосийси – Малайзия билан Хитой ўртасидаги муносабатларга қандай таъсир кўрсатиши қизиқиш уйғотади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг