Маҳмуд Аҳмадинажоддан шов-шувли баёнот
Исроилга қарши курашиш мақсадида Эрон махсус хизматлари тизимида ташкил этилган бўлинмага «Моссад» агенти бошчилик қилиб келган. Бу ҳақда Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод маълум қилган.
«Биз Исроилга қарши курашиш учун бўлинма ташкил этдик, унга бошчилик қилган шахс эса «Моссад» жосуси бўлиб чиқди», – деган форс давлатига 2005-2013 йилларда президентлик қилган Аҳмадинажод.
Собиқ давлат раҳбари бошқа тафсилотларни очиқламаган.
Ушбу шов-шувли баёнот Яқин Шарқдаги қудратли тузилмалардан бири, Теҳроннинг яқин иттифоқчиси «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати раҳбари Ҳасан Насруллоҳ Исроил армияси томонидан ўлдирилгани фонида янграмоқда.
Маҳмуд Аҳмадинажод томонидан матбуотга сиздирилган ушбу факт аввалроқ «Le Parisien» газетаси илгари сурган тахминни тасдиқлайди.
Француз нашрига кўра, «Ҳизбуллоҳ» таркибига кириб олган, Исроил фойдасига ишлаб келган эронлик агент Насруллоҳнинг манзилини Тель-Авивга етказган. Исроил ҳарбийлари шу маълумот асосида ўн йиллар давомида тайёргарлик кўриб келган режасини амалга оширган: «Ҳизбуллоҳ» етакчисини маҳв этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter