Мадуро Трамп билан учрашишга тайёр
Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мадуро агар бу учрашув Венесуэлага ёрдам берса, унга тайёрлигини билдирган.
«Мен шу минбардан туриб тасдиқлайман: ғоявий, ижтимоий, тарихий фарқларга қарамай, мен, Венесуэла президенти Николас Мадуро Морос унинг қўлини сиқишга, икки томонлама масалаларни ва бизнинг ҳудуд мавзусини муҳокама қилиш учун мунозаралар столига ўтиришга тайёрман», – деган Мадуро БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессияда.
Аввалроқ Трамп Венесуэладаги иқтисодий ва сиёсий вазиятни жиддий танқид қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter