Лукашенко ўз шифокорини пора устида қўлга олди
Беларусда пора олишда айбланган бир талай врач-ортопедлар қўлга олинди. Президент Александр Лукашенко «шахсан ўзи назорат қилган ушбу операция» ҳақида соғлиқни сақлаш вазири, бош прокурор ва КГБ (ДХҚ) раиси билан учрашувда сўз очди.
Президентнинг айтишича, қўлга олинганлар операция столида ётганларга импорт ортопедик «запчастлар» қўйилиши ваъдасини бериб, эвазига каттагина пул ундириб келишган. Уларнинг айримларининг уйидан 300 мингдан 650 минг еврогача нақд пул топилган.
«Афсуски, қўлга олинган 35 шахс орасида давлат раҳбарини бир неча марта кўрикдан ўтказган «президент врачи» ҳам бор. Бундан қайғудаман, бироқ қонун — ҳаммага баробар», — таъкидлаган Лукашенко.
Хабарга кўра, ДХҚ 2018 йилда Беларус Травматология ва ортопедия РИАМ директори Александр Белецкийни пора билан қўлга олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter