Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенко соғлиғидаги муаммо туфайли Кремлни эрта тарк этгани айтилмоқда

Лукашенко соғлиғидаги муаммо туфайли Кремлни эрта тарк этгани айтилмоқда

Кеча, 9 май куни Беларусь президенти Александр Лукашенко Москвадаги нонуштани ўтказиб юбориб, параддан кўп ўтмай Минскга қайтган. Бу ҳақида бир нечта нашрилар ёзмоқда.

Беларусь журналистлари Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан бирга «Номаълум аскар» қабрига гул қўйишга бормагани ҳақида ёзишди.

ОАВларнинг ёзишича, Москвадаги парад пайтида Лукашенконинг қўлида тиббиёт боғичи бўлган. «РИА Новости» Лукашенко у ердан хавфсизлик хизмати электромобилида олиб кетилганини ёзган.

«Mosregtoday.ru»нинг қайд этишича, Лукашенко соғлиғидаги муаммо туфайли бошқа президентлар билан нонуштани ўтказиб юборган.

«Зеркало» нашрининг ёзишича, Лукашенко ўз ўғиллари билан бирга Минскдаги Ғалаба ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этган. Бироқ Беларус президенти ҳар йилгидек тингловчилар олдида нутқ сўзламаган.

«Беларусь расмийлари Лукашенконинг соғлиғи ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади. Бироқ сўнгги икки ҳафта ичида у икки марта омма олдига чиқди ва чиқишларидан бирида овози бўғиқ эди», – дея ёзмоқда BBC рус хизмати

Беларуслик сиёсатшунос Дмитрий Болкунец «Лукашенко соғлиғи сабабли нонуштага кела олмади ва Москвани тарк этди», деб ёзди. Сиёсатшуносга кўра, Лукашенко аэропортга тез ёрдам машинасида олиб келинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг