Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенко: «Ўтган йил бизларга ниқоб тақди, бироқ айримларнинг юзидаги ниқобни сидириб ташлади»

Лукашенко: «Ўтган йил бизларга ниқоб тақди, бироқ айримларнинг юзидаги ниқобни сидириб ташлади»

Фото: «AP Images»

Эски Янги йил муносабати билан ўтказилган шанба кунги қабул маросимида Беларусь президенти Александр Лукашенко баёнот беришича, гарчи дунё харитасида камтарона жойни банд этгани билан, Минск мустақил ташқи ва ички сиёсат юритишга қобил.

Лукашенко икки йил бурун мамлакатни «тишлаб кўриш»га уринишларидан огоҳлантирганини ҳам эслатиб ўтди.

«Вақт бизни синовдан ўтказди ва жавобини берди: муносибмиз», — таъкидлади президент.

Лукашенко 2020 йилда Беларусга қарши қарийб уруш бошлашган деб ҳисоблайди: «Ўтган йил бизларга ниқоб тақди, бироқ айримларнинг юзидаги ниқобни сидириб ташлади».

Лукашенко «бир-биримизни яхшироқ билиб олдик» деб ҳисоблайди, ёзади БелТА. Кимлардир ҳафсалани пир қилди, кимлардир, аксинча, таянч бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг