Лукашенко Беларус ҳеч қайси давлат таркибига қўшилмаслигини айтди
Беларус президенти Aлександр Лукашенко Минскдаги мактаб ўқувчилари учун очиқ дарс давомида мамлакат унинг ҳукмронлиги даврида биронта давлат таркибига қўшилмаслигини айтди.
Бу ҳақда Белта агентлиги хабар берди.
Шунингдек, Лукашенконинг айтишича, Россия етакчиси Владимир Путин ҳеч қачон республикага Россия таркибига киришни таклиф қилмаган.
«Путин менга ҳеч қачон Россияга қўшилинг, демаган», — деди Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Ғарбнинг Россия ва Беларусга босими бу икки давлатни «бирлашиш жараёнларини тезлаштиришига» мажбур қилишини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter