Лукашенко Беларусь армиясини урушга тайёргарлик кўришга буюрди
Кеча 20 сентябрь куни Беларусь президенти Александр Лукашенко уруш даври стандартлари бўйича давлат мудофаасига тайёргарлик кўришни буюрди. Бу ҳақда News FRONT хабар берди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Беларус Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Вольфовичга «давлат мудофаасига бағишланган президент тадбирини тайёрлаш, шунингдек, ҳарбий қисмлардан тортиб, халқ милициясигача бўлган барча кучларни текшириш»ни топширди.
Нашрнинг ёзишича, Лукашенконинг бундай фармойишдан кўзланган мақсад: «уруш меъёрларига мувофиқ тайёр бўлиш».
Аввалроқ, 20 сентябрь сешанба куни Лукашенко Россия армиясининг Белоруссия орқали орқасидан пичоқланишига йўл қўймаслигини айтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter