Лукашенко автомат билан югуриб юрганини изоҳлади
Беларусь президенти Александр Лукашенко норозиликлар пайтида қароргоҳи ёнида автомат кўтариб юргани учун танқид қилмасликларини сўради.
Унинг сўзларига кўра, ўз халқига қарата ўқ узиш у ёқда турсин, ҳатто бармоғи билан ҳам кўрсатмаган.
«Кўчада автомат билан югуриб юрганим ва ўз халқимга қарши ўқ узишим мумкинлиги учун мени танқид қилишга тушдингиз. Қулоқ солинг, мен чорак асрдан буён халқимга ўқ узиш у ёқда турсин, ҳатто бармоғим билан ҳам кўрсатмаганман», — дея Беларусь етакчисининг сўзларини келтирган «Sputnik Беларусь».
Ўтган якшанба куни намойиш акциялари иштирокчилари Минскда Александр Лукашенконинг қароргоҳигача етиб келишган. Фақат ОМОН уларни Мустақиллик саройига ўтказмаган. Сўнг Лукашенко қароргоҳига вертолётда келган. Шундан кейин Беларусь президенти вертолётдан бронежилетда ва автомат билан чиққани тасвирланган видео ва фотосуратлар тарқалиб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter