Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Лука – террорчи». Гаагада Беларус элчихонасига ҳужум уюштирилди

«Лука – террорчи». Гаагада Беларус элчихонасига ҳужум уюштирилди

Гаагада 2 июлга ўтар кечаси Беларус элчихонасига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда маҳаллий Omroep West телеканали хабар бермоқда.

Бино ойналари синдирилган, фасадда «Лука – террорчи» ва «Яшасин Беларус» деган ёзувлар пайдо бўлган.

Полиция вандализмда гумон қилинган 31 ёшли шахсни қўлга олди. Телеканал маълумотларига кўра, 2 июл куни тушгача айрим ёзувлар ўчирилган, деразалар вақтинча картон билан қопланган.

Беларус Ташқи ишлар вазирлиги вандализм ҳаракатини тасдиқлаб, бинода ойналар синганини ва фасади ифлос бўлганини таъкидлади.

Голландия парламенти аъзоси Сьерд Сьердсма воқеани шундай изоҳлади: «Беларус, Россия ёки бошқа давлатларнинг режимларига қанчалик адолатли ғазаблансангиз ҳам, уларнинг элчихоналари ёки қароргоҳларига ҳужум қилманг. Сиз бу билан ҳеч кимга ёрдам бермаяпсиз, аксинча ушбу мамлакатлардаги дипломатларимизга хавфни оширяпсиз».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг