Лондон аэропортида ноқонуний олиб ўтилаётган 50 та тимсоҳ топилди
Буюк Британия чегарачилари Лондоннинг Хитроу аэропортида Малайзиядан ноқонуний олиб кирилаётган 50 та тимсоҳни аниқлашди. Бу ҳақда «АиФ» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бир ёшли тимсоҳ болалари Кембрижга яқин бўлган фермалардан бирига кўпайтириш ва таомлар тайёрлаш учун етказилиши керак бўлган.
Таъкидланишича, ҳар бирига тўрттадан тимсоҳ жойланиши керак бўлган бешта контейнерда 50 та рептилия бўлган ва парвоз пайтида улар бир-бирларига ҳужум қила бошлаган.
Чегара хизмати ходимининг сўзларига кўра, тимсоҳлардан бири ўлган, бошқалари ватанига қайтарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter