Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ливия соҳиллари яқинида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 60 дан кўпроқ одам бедарак йўқолди

Ливия соҳиллари яқинида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 60 дан кўпроқ одам бедарак йўқолди

Фото: «AP»

Ўрта ер денгизида Ливия соҳиллари яқинида муҳожирлар қайиғининг чўкиб кетиши оқибатида 60 дан кўпроқ одам бедарак йўқолди. Бу ҳақда Ливия ҳарбий-денгиз кучлари вакили маълумотига асосланиб «РИА Новости» маълум қилди.

Маълумотларга кўра, чўкиб кетган резина қайиқ бортида 104 киши жойлашган. 63 киши изсиз йўқолган.

Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати 41 кишини қутқариб қолган. Қутқарувчилар томонидан 3 та қайиқдан умумий ҳисобда 276 киши қутқарилган.

Айна дамда Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги оғир иқтисодий вазият ва урушлар натижасида Европага кучли мигрантлар оқими кузатилмоқда. 2018 йилнинг бошидан 20 июнь кунига қадар Европага денгиз йўли орқали 40 минг ноқонуний муҳожир келган ва 960 нафар киши денгизда ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг