Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ливанликлар мамлакат устидан назоратни Францияга қайтаришни талаб қилишди

Ливанликлар мамлакат устидан назоратни Францияга қайтаришни талаб қилишди

Фото: «Al Arabiya»

Байрут портидаги портлашдан сўнг мамлакат устидан назоратни Францияга қайтариш бўйича петицияга овоз йиғиш бошланди. Бу ҳақда «Al Arabiya» хабар берди.

Франция президенти Эммануэль Макронга йўналтирилган петиция унинг Ливанга ташрифидан бир кун аввал эълон қилинган.

«Ливан раҳбарияти мамлакатни бошқариш ва хавфсизлигини таъминлашга тамомила лаёқатсизлигини кўрсатди. Биз Ливан устидан муттасил назорат узоқ муддатга Францияга қайтарилишини истаймиз», — дейилади петицияда.

Петиция 60 мингдан ортиқ овоз тўплаган.

Маълумот учун: Ливан 1923 йилдан 1944 йилгача Франция назорати остида бўлган. Париж 1944 йилда бошқарувни Ливан ҳукуматига топширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг