Ливандаги ҳолат ташвиш уйғотмоқда — БМТ
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон Миграция Ташкилоти Ливанда ҳарбий тарангликнинг ортиб бораётгани ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сони кўплигидан жиддий хавотир билдирди.
23 сентябр кунидан бери Исроил армияси Ливаннинг жанубий шаҳарлари, шунингдек, қатор вилоятларига юзлаб ҳаво ҳужумларини амалга оширди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ҳужумларда 492 киши, жумладан 35 бола ва 58 аёл ҳалок бўлган, 1645 киши жароҳатланган.
Пойтахт Байрут ва мамлакат шимолига жанубий вилоятлардан оммавий миграция давом этмоқда. Ливан Таълим вазирлиги мактабларда ўқиш тўхтатилганини эълон қилган бўлса, Ички ишлар вазирлиги жанубдаги мактаблардан кўчирилган одамларни жойлаштириш учун фойдаланилишини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter