Ливанда яна портлаш: ҲАМАС ўқ-дори омбори портлагани айтилмоқда
Кеча, 10 декабрь санасида Ливан жанубида, Тир шаҳридан 3 км. олисда кучли портлаш содир бўлди, оқибатда 12 киши жароҳатланган, бу ҳақда «El Nashra» портали хабар берди.
Айрим манбаларга кўра, ҲАМАС гуруҳига тегишли ўқ-дори омбори портлаб, кучли ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса рўй берган жойда фаластинлик қочоқлар лагери жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 4 август куни Ливан пойтахти Байрут шаҳри портида улкан портлаш оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлган, беш минггга яқин инсон жабрланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter