Ливанда танкер портлаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди
Ливан шимоли-ғарбида танкер портлаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақида Ливан Қизил хоч жамияти хабар берди.
«Бизнинг одамлар Aккар ҳудудидаги танкерида содир бўлган портлаш оқибатида 20 нафар жасадни ва 7 кишидан ортиқ тан жароҳати олганларни туман шифохоналарига етказишди», — дейилади ташкилотнинг Твиттердаги хабарида.
Al-Arabiya телеканалига кўра, ҳодиса сабаб 100 нафарга яқин киши жабрланган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 4 августда Ливанда жуда катта фалокат юз берганди. Ўшанда мамлакат пойтахтида катта портлаш содир бўлиб, юзлаб одамлар ўлган, шаҳарнинг учдан бири вайронага айланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter