Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ливан Исроилга қарата 50 та ракета учирди

Ливан Исроилга қарата 50 та ракета учирди

Фото: News Telegraf

Исроилнинг Ynet газетаси хабар беришича, Ливан Исроилга қарата 50 та ракета учирган.

Юқори Галилеяда ушбу зарбалар оқибатида жароҳатланганлар ҳозирча қайд этилмаган.

ЦАХАЛ вакили, бригада генерали Даниэл Хагари махсус баёнот бериб, ракеталарнинг аксарияти ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими томонидан қайтарилганини айтди.

Ушбу ҳужум Исроилда Эрон томонидан кутилаётган кенг кўламли ҳужумнинг даракчиси сифатида кўрилмоқда. Шу муносабат билан мамлакат бош вазири Бенямин Нетаняху Вазирлар маҳкамаси аъзолари иштирокида хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳат йиғилиши ўтказди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг