Ливан давлати ва Марказий банки банкрот деб эълон қилинди
Ливан бош вазири ўринбосари Саад ал-Шамний «Ал-Жадид» телеканалида Ливан давлати ва мамлакат Марказий банки ҳам банкрот бўлганини эълон қилди.
Амалдорга кўра, энди давлат ўз молиявий мажбуриятларини бажара олмаётир.
«Бу инқироз аллақачон содир бўлган. Биз молиявий институтлар ўртасида зарарни қандай бўлишиш ва фуқароларга етказилган зарарни қандай камайтириш ҳақида ўйлашимиз керак», — деди у.
Ливан 2019 йилдан бери узоқ иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Ливан фунти ўз қийматининг 90 фоиздан ортиғини йўқотди, аҳолининг 80 фоизи қашшоқлик чегарасидан паст даражада яшамоқда. Айниқса Байрут портидаги портлаш мамлакат иқтисодига катта зарар етказди.
Ушбу портлаш оқибатида юзлаб кишилар ҳалок бўлган ва шаҳарнинг ярми вайронага айланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter