Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Латвияда 9 май тадбирлари бутунлай тақиқланди

Латвияда 9 май тадбирлари бутунлай тақиқланди

Латвия парламенти 9 май куни оммавий тадбирларни тақиқловчи шошилинч қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Сейм матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қонунга кўра, шу куни бутун мамлакат бўйлаб «жамоат майдони»да «байрамлар, митинглар, юришлар ва пикетлар» ўтказиш тақиқланади.

Бундан ташқари, бу куни пиротехника воситаларидан фойдаланиш тақиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўтган йили Латвия ҳукумати ҳам 9 май куни оммавий тадбирларни тақиқлаган эди.

Аввалроқ Россияда бу йил «Ўлмас полк» тадбирлари ўтказилмаслиги маълум бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг