Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Латвия президентини пиёдалар ўтиш жойида машина уриб кетаёзди, камига дакки эшитди

Латвия президентини пиёдалар ўтиш жойида машина уриб кетаёзди, камига дакки эшитди

Фото: Delfi

Кечаги тонг Эдгар Ринкевич учун сўнгги тонгга, Латвия учун фожиага айланишига сал қолди. Латвия президентини пиёдалар ўтиш жойида машина уриб кетишига оз қолди, деб ёзди Press.lv.

Қизиғи, ҳодиса ҳақида Х (Twitter) тармоғи орқали воқеанинг бевосита иштирокчиси (ҳайдовчи) — Латвия радиосининг янгиликлар бўлими раҳбари Угис Либиетис хабар берди. Кечирим сўради, деб ўйласангиз, адашасиз. Қайтанга у Ринкевичга дакки берди...

«Пиёдалар ўтиш жойида, уларнинг оёқларини босиб кетмаслик учун, атайин тормоз бердим. Эдгар Ринкевич ва унинг тансоқчилари! Жаноб президент, йўлни кесиб ўтишдан аввал, чапга ва ўнгга қараб олиш керак! Қолаверса, тансоқчилар учун...».

Аксарият интернет фойдаланувчиларини ҳайдовчининг ҳиссиётлари ажаблантирди.

— Пиёдалар ўтиш жойида «атайин» тормоз бериш — бу нима дегани?

— Агар президент бўлмаса, демак, тормоз бермас экансан-да.

— Секинроқ ҳайдасангиз ва пиёдалар ўтиш жойида ҳушёр бўлсангиз, «қўққисдан» ва «кутилмаганда» пайдо бўлган пиёдаларни ўтказиб юбориш учун «атайин» тормоз беришингизга ҳожат қолмайди. Болалар ҳам шундай, ҳеч қаёққа қарамайди, сиз эса шунгаям ҳайрон бўлиб «атайин» тормоз беришга улгурмайсиз.

— Мен эса бунда сарлавҳани кўряпман: «Латвия радиосининг янгиликлар бўлими раҳбари президентни уриб кетишига сал қолди».

Ҳатто кейинроқ президентнинг ўзи ҳам ҳазилларга қўшилди: «Матбуот мени босиб кетмоқчи бўляпти!».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг