Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КХШТ: Озарбайжон ва Арманистон масаласида куч ишлатишни маъқулламаймиз

КХШТ: Озарбайжон ва Арманистон масаласида куч ишлатишни маъқулламаймиз

Бугун, 13 сентябр куни Арманистон ва Озарбайжон чегарасида қуролли тўқнашувлар юз бергани ва бунда томонлар бир-бирларини айблагани хабар қилинган эди. 

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Котибияти Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазиятнинг кескинлашуви юзасидан ўзининг расмий муносабатини билдирди.

«13 сентябрга ўтар кечаси Арманистон ва Озарбайжон чегарасида оғир қуроллар ва ПУАлар қўлланган ҳолда тўқнашув содир бўлди. Натижада қурбонлар ва ярадорлар бор.

Биз куч ишлатишни номақбул деб ҳисоблаймиз.

Қарама-қаршиликларни бартараф этиш учун Озарбайжон, Арманистон ва Россия раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябр, 2021 йил 11 январ ва 26 ноябрдаги баёнотларида мустаҳкамланган фақат сиёсий ва дипломатик усуллар ва келишувлардан фойдаланиш керак.

Биз 13 сентябр куни соат 09:00 дан бошлаб тўқнашув чизиғида ўт очишни тўхтатиш бўйича Россиянинг воситачилик саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз.

Арманистон томонининг КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашига Арманистонга ёрдам сўраб қилган мурожаати муносабати билан ташкилот котибияти КХШТ Қўшма штаб-квартираси билан биргаликда вазиятни ҳал қилиш учун КХШТ механизмларини фаоллаштириш бўйича ишларни ташкил этди», – дейилади ташкилот муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, бугун тундаги тўқнашувлардан сўнг расмий Ереван Россия ва КХШТдан ёрдам сўраган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг