КХДР Жанубий Корея президентининг АҚШга сафарини хоинлик деб атади
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлнинг АҚШга ташрифи провокация ва КХДРга нисбатан душманлик сиёсатининг одатий кўриниши. Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги икки давлатнинг ҳаракатларини шундай танқид қилди.
«Хоин, қўғирчоқ Юн Сек Еолнинг бу сафари, КХДРни йўқ қилиш бўйича ҳамкорликка қаратилган. Бу энг тажовузкор ва провокацион саёҳат, ядро уруши нуқтаи назаридан хавфлидир», – дейилган хабарда.
Агентликнинг қайд этишича, Шимолий Кореяни тийиб туриш АҚШ ва Жанубий Корея раҳбари ўртасидаги учрашувнинг асосий мавзусига айланган.
Нашр шунингдек, Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар ўртасида ядровий масалалар бўйича маслаҳат гуруҳининг ташкил этилиши, Корея ярим оролида АҚШ стратегик ядро сув кемаларини жойлаштириши КХДРга қарши ядровий урушни бошлашга тайёргарлик кўришдан дарак беришини таъкидлаган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 27 апрель куни АҚШ ва Жанубий Корея раҳбари Вашингтонда учрашиб, АҚШнинг ядровий сув ости кемаларини Жанубий Кореяга жойлаштириш тўғрисидаги келишувни имзолаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter