Кувайтдаги бир ресторанда 149 киши заҳарланди
Кувайтнинг Ҳаволли шаҳридаги бир ресторанда кеча 149 киши заҳарланди. Заҳарланганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган эди. Улардан 127 нафарининг аҳволи яхшилиги боис уйларига жавоб берилди. Қолган 22 нафари (уларнинг 17 таси бола) даволанаяпти. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Кувайт соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотига кўра, заҳарланганларнинг 132 нафари «Муборак ал-Кабир» шифохонасига, 17 нафари эса амирлик шифохонасига ётқизилган эди.
«Муборак ал-Кабир» шифохонаси мудири Нодийа Жуманинг айтишича, беморларни даволаш учун мамлакатдаги энг кучли мутахассислар чақирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter