Кун фотоси: Швеция маликаси ҳамшираликка ўтди
Пандемия авжига чиққан паллада Швеция маликаси София ҳамширалик иши курсида ўқиб чиқиб, коронавирус билан касалланганлар шифохонасида иш бошлади. Малика София Стокгольмдаги Софиахеммет касалхонасига ишга киргани ҳақида «Daily Mail» ёзмоқда.
35 ёшли София тезлаштирилган уч кунлик курсни битирган.
Софиянинг турмуш ўртоғи шаҳзода Карл Филипп — Швеция қироли Карл XVI Густавнинг яккаю ягона ўғли.
Ёш оиланинг ики нафар фарзанди бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter