Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кремл Рамзан Қодиров ўғлининг ҳаракатларига муносабат билдирди

Кремл Рамзан Қодиров ўғлининг ҳаракатларига муносабат билдирди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қуръон китобини ёқишда айбланаётган шахсни калтаклаган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли воқеасига изоҳ беришдан бош тортди.

«Мен хоҳламайман», деган Песков ҳодисага изоҳ бериши ҳақидаги саволга жавобан.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўғли Адам Қодиров Қуръонни ёқишда айбланаётган Никита Журавелни ургани акс этган видеони тарқатганди.

Чеченистон раҳбари ўғлининг ҳаракатини маъқуллаб, «урди ва тўғри иш қилди. Қолаверса, ҳар қандай муқаддас китобга тажовуз қилган, жумладан, уни кўргазмали равишда ёқиб юборган ва бу орқали катта мамлакатимизнинг ўн миллионлаб фуқароларини таҳқирлаган ҳар бир киши қаттиқ жазоланиши керак, деб ҳисоблайман», — деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram каналида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг