Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг янгидан-янги аломатлари чиқиб келмоқда

Коронавируснинг янгидан-янги аломатлари чиқиб келмоқда

Фото: «REUTERS»

Сингапурлик бир гуруҳ гуруҳ шифокорлар янги типдаги коронавирус чақирган касалликнинг янги аломатларини аниқлашган. Тадқиқот натижалари «Lancet» журналида чоп этилди.

Маълумотларга кўра, бир қанча беморларга дастлаб денге иситмаси ташхиси қўйилган. Улар юқори тана ҳарорати ва қичийдиган тошмадан шикоят қилишган. Лекин уларда коронавируснинг машҳур аломатлари, яъни тумов, балғамли йўтал, томоқдаги оғриқ кузатилмаган.

Денге иситмасида муолажа ёрдам бермаган. Беморлар нафас олишга қийналишдан шикоят қилгандан сўнг уларни яна коронавирусга текширишди. Таҳлил натижалари вирус борлигини кўрсатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг