Ҳар 40 сонияда бир инсон ўз жонига қасд қилмоқда: коронавируснинг руҳиятга салбий таъсири
Коронавирус сайёрамиздаги миллионлаб инсонлар руҳиятига салбий таъсир қилди. Женевада ўтган брифингда ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус ушбу муаммога алоҳида тўхталди.
«COVID-19 миллионлаб кишилар руҳий саломатлигига зарба бўлди, одамлар қўрқув ва ташвишга тушиб қолишди. Узоқ давом этган карантин даврида ўзаро алоқаларнинг узилиб қолиши асоратларини қолдирди», — таъкидлади Гебрейесус.
Ташкилот раҳбари келтирган рақамлар анча ташвишли: қарийб 1 миллиард киши (!) турли оғирликдаги руҳий зўриқишлар билан яшаяпти, бунга чидай олмаганлар-чи: ҳар 40 сонияда бир инсон ўз жонига қасд қилмоқда.
Шу муаммоларни санаб ўтган бош директор руҳий ёрдам хизматларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқаро руҳий саломатлик кунига бағишлаб 10 октябрь куни халқаро онлайн-форум ўтказиш таклифини илгари сурди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter