Коронавируснинг икки хавфли штаммини юқтирган 90 яшар аёл вафот этди
Тўқсон ёшли белгиялик аёл бир вақтнинг ўзида коронавируснинг британча ва Жанубий Африка вариантларини юқтирганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда France Presse агентлигига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, у COVID-19 билан эмланмаган бўлган. Март ойида аёл Белгиянинг Алсте шаҳридаги шифохонага бир неча марта хушидан кетиб йиқилиб тушгани сабабли ётқизилган. Ўша куни унга коронавирус ташхиси қўйилган ва кейинчалик унинг аҳволи ёмонлаша бошлади. Шифокорларнинг фикрига кўра, у вируснинг «алфа» ва «бета» турлари билан касалланган.
«Бу икки вариант ҳам ўша пайтда Белгияда кенг тарқалганди. Шу сабабли аёл бу штаммларни ҳар хил кишилардан юқтирган бўлиши мумкин»,—дейди молекуляр биолог Анна Ванкирберген.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter