Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан тузалган миллиардер миллион песо ҳадя қилди

Коронавирусдан тузалган миллиардер миллион песо ҳадя қилди

Рикардо Салинас Плиего.

Фото: «VyapaarJagat.com»

«Forbes» рўйхатида турувчи мексикалик миллиардер Рикардо Салинас Плиего ўз банки («Azteca») мижозларига миллион песо (47 минг доллар атрофида) ҳадя қилишга қарор қилди. Коронавирусдан тузалганидан сўнг миллиардернинг саховати тутиб кетгани ҳақида «РИА Новости» ёзмоқда.

«Бугун 1 миллион песо ҳадя қилиш истаги билан уйғондим, пуллар сизнинг «Banco Azteca» иловангизга ўтказиб берилади. Пулларни тақсимлашда ёрдамингиз керак: 1000 песодан 1000 та ўтказма, 5000 песодан 200 та ўтказма ёки 10 000 песодан 100 та ўтказма — қай бири маъқул?», — деб ёзди Салинас «Twitter»да.

Ижтимоий тармоқдаги овоз бериш якунларига кўра, «Salinas Group» асосчиси ва раҳбари (телекоммуникациялар, кўнгилочар бизнес, транспорт, молия ва савдо хизматларида улушларга эга) 10 000 песодан 100 та ўтказмани қандай тақсимлашини душанба куни маълум қилишини айтди.

Миллиардернинг акциясини танқид қилганлар ҳам бўлди, улар пулларни шунчаки совургандан кўра, саратонга чалинган болаларга ёки озиқ-овқат фондига ёрдам беришга чақиришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг