Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан ўлим хавфини 6 карра оширади: Гриппдан эҳтиёт бўлинг!

Коронавирусдан ўлим хавфини 6 карра оширади: Гриппдан эҳтиёт бўлинг!

Фото: «Pixabay»

Аввал грипп, сўнгра коронавирусни юқтириб олиш беморнинг ўлим хавфини 6 карра оширади. Ливерпуль университети олимлари шундай хулосага келишгани ҳақида «bioRxiv» хабар берди.

Таъкидланишича, икки гуруҳга ажратилган сичқонларда тажриба ўтказилган. Биринчи гуруҳга коронавирус, иккинчи гуруҳга навбати билан грипп ва коронавирус юқтирилган. Иккинчи гуруҳдаги жониворларда касаллик оғир кечган.

«Гарчи кетма-кет касаллик юқтирилган сичқонларда РНК SARS-CoV-2 синтези анча паст кузатилган бўлса-да, улар тезроқ вазн йўқотиб, ўпкасига кўпроқ зарар етган, биринчи гуруҳ ёки назоратдаги сичқонларга қараганда туғма реакцияси чўзилиб кетган», — дейилади илмий мақолада. Тадқиқот муаллифларидан бири Жеймс Стюартнинг фикрича, одамларда ҳам худдий шундай бўлиши мумкин.

Иккинчи гуруҳ сичқонларида ўлим кўрсаткичи биринчи гуруҳдагига нисбатан 6 карра кўпайиб кетган. Икки хил вируснинг бир организм учун кураши алалоқибат инсон саломатлигини хавф остига қўяди, дейишмоқда олимлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг