Коронавирус сабаб Россияда Ғалаба паради қолдирилди
Коронавирус пандемияси сабаб 9 май куни Ғалаба паради ўтказилмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, барча тадбирлар, жумладан Ғалаба паради кейинчалик ўтказилади.
Бугунги кунда Россияда коронавирус юқтирганлар сони 28 мингга яқин, шундан 232 нафар бемор вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter