Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус пандемияси қачон тугайди? ЖССТ ўз прогнозини берди

Коронавирус пандемияси қачон тугайди? ЖССТ ўз прогнозини берди

Фото: BBC

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 пандемияси икки йил ичида тугашини кутмоқда. «РИА Новости» хабарига кўра, ташкилот бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус шундай баёнот берди.

«Ҳозирги вазиятда кўплаб технологияларга эгамиз. Ўзаро алоқалар қанча кўп бўлса, вирус шунча тез тарқайди, бироқ биз уни тўхтатадиган технологияларга эгамиз. Бир томондан, глобаллашув ва жуда улкан ўзаро алоқалар кўринишидаги камчилигимиз, иккинчи томондан, технологик устунлигимиз бор. Ушбу пандемияни икки йил ичида бартараф этишдан умидвормиз», — деди Гебрейесус COVID-19 бўйича вазиятни 1918 йилги «испан гриппи» эпидемияси билан солиштираркан.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ 2020 йилнинг 11 март куни янги коронавирус инфекциясини пандемия сифатида эълон қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг