Конгода самолёт ҳалокатга учради
Конго Демократик Республикасида юк самолёти ҳалокатга учраши оқибатида беш киши нобуд бўлди, дея хабар беради «Haber7».
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, «Air Kasai» фирмасига қарашли «Antonov» самолёти Ангола чегараси яқинидаги Камако аэропортидан парвоз қилганидан сўнг қисқа вақт ўтиб Касаи штатининг Тшикапа шаҳрида ҳалокатга учраган.
Самолётда 7 киши бўлган, бахтли тасодиф туфайли улардан икки киши тирик қолган.
Самолёт ҳалокатига нима сабаб бўлгани ҳали номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter